UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

13 мар 12:28
Янгиликлар

Футбол

Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг уй-меҳмон тарзида ўтказилган 1/8 финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ учрашувлари якунларига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасидан 8 тадан 16 та жамоа кейинги босқичга йўл олганди. 1/8 финал ўйинларидан сўнг 8 та клуб мусобақа билан хайрлашди.

Ғарбда "Ал Васл" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар) ва "Пахтакор" (Ўзбекистон) шу босқичда ўз иштирокини тугатган бўлса, Шарқда "Шанхай Порт" (Хитой), "Шанхай Шеньхуа" (Хитой), "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) ва "Виссел Кобе" (Япония) мусобақани нимчорак финалда якунлади.

Бу ёғига ҳар икки минтақадан кучли 8 та жамоа қолди ва турнир регламентига кўра, 1/4 финалдан бошлаб барча ўйинлар Саудия Арабистонида ўтказилади. Марказлашган тартибдаги ўйинларга Жидда шаҳридаги икки стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг навбатдаги формати қуйидагича кўриниш олади. 14 март куни бўлиб ўтадиган қуръа маросимидан сўнг жамоалар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилади. Яъни, аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади.

Чорак финал ўйинлари 25-26 апрель куни ўтказилса, ярим финал учрашувлари 29-30 апрелга белгиланган. 4 май куни муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионида мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтади. Финал битта ўйиндан иборат бўлади. Шунингдек, 3-ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Ҳал қилувчи босқичда иштирок этадиган клублар:

"Ал Аҳли" (Судия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)

Сизнингча, чемпионликни ким қўлга киритади?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг