UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0

16 дек 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жангига 2 кун қолди

Проф боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз 18 декабрь тонгида Мексикада жанг ўтказади.

"Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган Элнур Абдураимов (10-0, 9 КО) Мексиканинг Мехикали шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида мезбонлар вакили Кристиан Бьелмага қарши рингга кўтарилади.

Мексикалик проф боксдаги фаолияти давомида 19 ғалаба (7 нокаут), 4 мағлубият, 2 дуранг натижа қайд этган. Ушбу жанг саккиз раундга мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли боксчимиз шу йилнинг июль ойида АҚШда мексикалик Леонель Моренони биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, вакант бўлган енгил вазн тоифасидаги IBF Шимолий Америка камарини қўлга киритган эди.

"Ассалому алайкум ҳаммага. Алҳамдулиллаҳ ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, Ин ша Аллоҳ шу ҳафта охирида сизларни яна бир ғалаба билан хурсанд этиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан", - деди Абдураимов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг