UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0

15 авг 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Токио-2020

Энди бизда ҳам Олимпиада чемпиони бор, терма жамоамиз 39-ўринда!

Рио Олимпиадасининг тўққизинчи кунги баҳсларидан сўнг медаллар жамғариш бўйича АҚШ терма жамоаси ҳамон пешқадам, Ўзбекистон терма жамоаси эса кечаги омадли кундан сўнг 39-ўринга кўтарилиб олди.

Энди бизда ҳам Олимпиада чемпиони бор. -49 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов терма жамоамизга дастлабки олтин медални тақдим этди. Шунингдек, юнон-рум кураши баҳсларида гиламга чиққан -59 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Элмурот Тасмурадов бронза медалини қўлга киритди.

Ундан аввал дзюдочиларимиз Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, боксчимиз Рустам Тўлаганов терма жамоамизга бронза медалларини келтиришган эди. Ўзбекистон спорт делегацияси 1та олтин, 4та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 207 иштирокчи давлат орасида 39-ўринга кўтарилиб олди.


Олимпиаданинг тўққизинчи кунги баҳсларидан сўнг АҚШ терма жамоаси бир кам 70та медални қўлга киритиб улгурди. Шулардан 26таси олтин, 21таси кумуш, 22таси бронза медалларидир. Иккинчи ўринга Буюк Британия терма жамоаси кўтарилиб олган. Уларнинг олтин медаллари сони 15тага етди. Яна 16та кумуш ва 7та бронза медали ҳам бор. Хитой терма жамоаси учинчи ўринга пастлади. Чин юрти жамоаси 15та олтин, 13та кумуш, 17та бронза медалини қўлга киритган.


Шу кунгача 47та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурган. Роппа-роса 60та терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Олтмиш саккизта мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлиб турибди.

МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10

1. АҚШ – 69 (26-21-22)

2. Буюк Британия – 38 (15-16-7)

3. Хитой – 45 (15-13-17)

4. Россия – 30 (9-11-10)

5. Германия – 17 (8-5-4)

6. Франция – 22 (7-8-7)

7. Италия – 21 (7-8-6)

8. Япония – 27 (7-4-16)

9. Австралия – 22 (6-7-9)

10. Жанубий Корея – 14 (6-3-5)...

... 39. ЎЗБЕКИСТОН – 5 (1-0-4)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 авг 12:23:32
Фэрганец
Xasanboy Dosmatov Ofarin senga Olimpiada chempionligi muborak bulsin!! bu chempionlik boshqa boks chilarimizni ham ruhlantirishi Aniq hudo holasa bokc chilarimis kamida yana 5 ta medal olishadi yurtimiz bayrogini koklarga kotarishadi butun Ozbekiston sizlar bilan faxrlanadi !!!! qolgan bokschilarimizga ham olimpiada chempionligi nasib qilsin !!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг