UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Шара Буллет: "Яқин орада камарни қўлга киритаман" 0 18:30Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026 плей-офф босқичида ҳайратда қолдириши мумкин бўлган жамоаларни айтди 0 17:58Зубайра Тухугов кейинги жангини UFC'даги собиқ рақибига қарши ўтказади 0 17:19Бизнинг энг нозик нуқтамиз - ...! 0 16:31Рафаэль Физиев BMF камарини кўзламоқда 0 15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

05 май 14:20
Янгиликлар

Теннис

Энди Маррей ва Новак Жокович беш йилдан сўнг яна ўзаро тўқнаш келишади

Мадриддаги қумли қопламали кортларда мавсумнинг навбатдаги "Мастерс" турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг 1/8 финалига келиб теннис мухлислари орадан беш йил ўтиб Жокович ва Маррей ўртасидаги навбатдаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади. Ушбу баҳс турнирнинг энг қизиқарли учрашуви бўлиши кутилмоқда.

Теннисчилар шу вақтга қадар ўзаро 37 марта тўқнаш келишган ва уларнинг 25 тасида Новак ғалаба қозонган. 11 та баҳсда эса Маррейнинг қўли баланд келган. Спортчиларнинг охирги учрашуви 2017 йилда Qatar Open турнири доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда Жокович 6/3, 5/7, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Энди Маррей Жокович билан бўлажак ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди: "Назарий жиҳатдан менда ғалаба қозониш учун имконият бўлмаслиги мумкин. Чунки у дунёнинг биринчи ракеткаси ва мен металл сон билан ўйнайман. Мен учун бу баҳс қандай савияда эканлигимни кўриш ва унга қарши яна ўйнаш учун ажойиб имконият.

Ўтган йиллар давомида биз дунёнинг энг йирик турнирларида кўплаб ажойиб учрашувларни ўтказдик. Менимча, биз "Катта Дубулға" турнирларининг барчасида финалда ўйнаганмиз, бу ерда ҳам финалда тўқнаш келганмиз. Мен узоқ вақтдан бери Новак билан учрашиш имконига эга бўлмадим. Ҳатто бу пайдо бўладими буни ҳам билмасдим. Шундай экан, ўйиндан завқ олган ҳолда, унга фантастик кайфият билан киришаман ва бор кучимни ишга соламан",-дея фикр билдирди Маррей. 

Теннисчилар ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг