UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 дек 18:42
Янгиликлар

Дзюдо

Эркаклар ўртасида -60 кг вазнда ғолиб ва совриндорлар маълум

“Саҳоват спорт сервис” (собиқ “Ўзбекистон” спорт саройи) спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Бироз аввал эркаклар ўртасидаги -60 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Қашқадарё вилояти вакили Достон Рўзиев вазари баҳоси эвазига мағлуб бўлаётганига қарамай, якунда ғалабани ўз томонига оғдириб олди ва Ўзбекистон чемпионига айланди. 

Пойтахт вилояти вакили Мирфайз Муҳаммедов ва фарғоналик Собирхўжа Юсупов бронза медалига сазовор бўлишди. Медалларни ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Милий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов топширди.   

-60 кг вазн тоифаси

1. Достон Рўзиев (Қашқадарё)

2. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)

3. Мирфайз Муҳаммедов (Тошкент вилояти)

3. Собирхўжа Юсупов (Фарғона)

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 дек 00:05:22
Джамшид Шарипов
Мирфайз Мухаммедов Бухоролик нима учун Тошкент вилояти ёзишибти?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг