UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

07 июл 17:11
Янгиликлар

Футбол

Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди

Теглар :  АҚШЭрон
Эрон футбол федерацияси АҚШ терма жамоасининг ЖЧ-2026дан чиқиб кетганига муносабат билдирди.

Америкаликлар 1/8 финалда Бельгия томонидан тор-мор этилди (1:4). Гуруҳ босқичидан сўнг турнирни тарк этган Эрон терма жамоаси эса аввалроқ белгияликлар билан дуранг ўйнаган эди (0:0).

Федерация сайтида ушбу икки ўйин натижалари акс этган скриншот жойлаштирилди ва унга шундай изоҳ берилди: "Сиёсатнинг футболдан учраган шармандали мағлубиятидан сўнг бутун дунё қувонмоқда".

Эслатиб ўтамиз, Эрон турнирдан чиқиб кетганидан сўнг АҚШ миллий хавфсизлик вазири Марквейн Маллин шундай деган эди: "Эрон ЖЧ-2026дан чиқиб кетганидан хурсандман. Уларнинг визаларини бекор қилганимизда бахтиёр эдим. Қувончимдан бир-иккита қўшиқ айтиб, рақсга ҳам тушдим, шекилли".

Эрон терма жамоаси турнир давомида чекловларга дуч келди. Жамоа Мексикада истиқомат қилди ва АҚШга фақат ўйинлар учун келди, учрашувлар тугаши билан эронликлар зудлик билан яна ортга, ўз базасига қайтариб юборилди.

d1ddde4f448848445eb8ef94820ee.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг