23 мар 19:10
Янгиликлар
Теннис
Эшли Барти тарихда биринчи ракетка сифатида фаолиятини якунлаган иккинчи теннисчи бўлди
Австралиялик теннисчи, жаҳоннинг биринчи ракеткаси Эшли Барти бугун фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
У биринчи ракетка сифатида фаолиятини тугатган иккинчи теннисчига айланди. Бунгача бельгиялик 2008 йилда Жюстин Энен биринчи ракетка бўла туриб, фаолиятини тугатганди. Кейинчалик у бир муддат Турга қайтганди ҳам.
Барти 2022 йилги мавсумда Австралия Очиқ чемпионатида ғалаба қозонишга ҳам улгурди.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар