27 июл 01:34
Янгиликлар
Бокс/ММА

UFC on ABC 9. Шара Буллет навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Абу-Даби шаҳрида жойлашган Etihad Arena мажмуасида ўтказилаётган ММА турнирининг яна бир жанги ортда қолди.
Бу сафар россиялик Шарабутдин Магомедов канадалик Марк-Андре Барьё билан тўқнаш келди.
Жангда Шара Буллет ҳакамларнинг якдил қарори ила зафар қучди.
Энди рус спортчисининг рекорди 16-1-0 кўринишида. Барьё ҳисобида эса 17 та ғалабадан ташқари 10 та мағлубият мавжуд.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар