29 апр 07:40
Янгиликлар
Теннис, Футбол
ESPN спорт телеканали 100 нафар ходимини ишдан бўшатди
Американинг дунёга машҳур ESPN спорт телеканали кўплаб журналистлар ва етакчи бошловчилар билан хайрлашди.
Хабарда айтилишича, ишдан бўшатилган телеканал ходимлари 100 нафар атрофида экан. Улар орасида МФЛнинг собиқ ўйинчилари Трент Дилфер ва Дэнни Кэннел, МБА баскетболчиси Лен Элмор, собиқ бейсболчи Жим Боудэн, телеканалнинг кўп йиллик журналисти Эд Вердер бор.
ESPN раҳбариятининг бундай кескин қарорга келишига телеканал аудиториясининг кескин камайиб кетиши сабаб бўлган. Сўнгги йилларда канал 10 миллиондан ошиқ доимий обуначиларини йўқотган.
Ҳавола :
Фикрлар