14 мар 17:28
Янгиликлар
Дзюдо

Фарангиз Холмуродова бронза медали соҳибаси
Актау шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё очиқ кубогида учинчи медални қўлга киритдик.
Ҳозиргина -70 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фарангиз Холмуродова бронза медали учун кечган беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди. У мезбон дзюдочи Жанар Кашкиндан устун эканини амалда исботлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар