UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0

01 янв 07:22
Янгиликлар

Дзюдо

Фарғона ва Хоразмда йил якунлари сарҳисоб қилинди + ФОТО

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Хоразм ва Фарғона вилояти бўлимлари томонидан якунига етган 2022 йилги дзюдо мавсуми сарҳисоб қилинди.

Жумладан, Фарғонада ўтган тантанали тақдирлаш маросимида Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтказилган "Осиё болалари" ("Дети Азии") мусобақасининг дзюдо баҳсларида олтин медални қўлга киритган Абдулазизхон Шарофитдинов ҳамда унинг мураббийи Муҳаммадюсуф Ҳайдаров тақдирланганлар қаторида эътироф этилди. 

Осиё ва жаҳон чемпионати совриндорларига вилоят ҳокими томонидан пул мукофотлари топширилди. Спортчиларга 5, мураббийларга эса 3 миллион сўм миқдорида пул мукофоти тақдим этилди.

Хоразмда ҳам вилоятнинг фахрли спортчилари, тренерлар ҳамда спорт дарғалари муносиб тақдирландилар. Терма жамоамизнинг етакчилари Алишер Юсупов ва Гулноза Матниязова вилоятнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг