UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0

20 сен 18:12
Янгиликлар

Теннис

"Фахрий" теннисчи Дўстов "Ашхобод-2017" расмий сайти эътирофида

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик теннисчи Фаррух Дўстов Туркманистонда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида иштирок этмоқда.

Турнир расмий сайти ўзбекистонлик теннисчи ҳақида мақолани мухлислар эътиборига ҳавола этди.

"Ўз вақтида дунёнинг энг кучли 100 теннисчиси орасига кирган спортчининг иштироки ташкилотчиларда ўзгача таассурот қолдирмоқда", - дея бошланган мақола.



"2015 йилги Дэвис кубоги баҳсларидан сўнг спортчи жароҳат олган ва ўша жароҳати унинг фаолиятига ёмон таъсир кўрсатганди. Ушбу жароҳат Фаррухни 9 ой "ўйиндан ташқари ҳолат"да қолишга мажбур қилди.

Жароҳат сабаб у ўз ўйин услубини ўзгартириши лозим эди. 31 ёшга келиб у яна катта спортда ўз омадини синаб кўрмоқда.У АТР рейтингидаги ўрнини йўқотиб қўйган. Лекин, барибир дунё теннис оламида ўз ўрнини қайтариб олмоқчи. Ва у буни жароҳатига ҳалал бермайдиган янгича услубида амалга ошириши лозим бўлади. Фаррух Ашхободдаги турнирда иштирок этаётган теннисчилар орасида "фахрий" ҳисоблансада, ёшларга ҳос куч ва ғайрат билан илк даврада филиппинлик рақиби Жесон Патромбонни 7:5, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учрата олди. Дунёнинг 98-рақамли теннисчисига бунинг учун 58 дақиқа етарли бўлди.



"Мен ҳаётимда бу йигитларга қарши ҳеч қачон тўқнаш келмаганман. Лекин, улар ғалаба учун охиригача курашадилар. Уларни хато қилишга мажбур қилиш учун сен охиригача курашишинг лозим. Спортчиларнинг тайёргарлик савияси мен танаффусдалигимда сезиларли даражада ошди.

Юзталикка қайтишим мумкинми? Барча нарсанинг иложи бор. Шунчаки бунга ишониш лозим. Ёш шунчаки оддий рақамлар", - дейди Дўстов.


"Ашхобод-2017" расмий сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг