UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

01 июн 11:17
Янгиликлар

Теннис

Файзиев ярим финалга чиқди, энди навбат Исмоиловга

Андижон шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларидан иборат бўлган турнир ўзининг қизғин палласига кирди.

Ҳамюртимиз Санжар Файзиев дунёнинг ўндан ортиқ давлати теннисчилари иштирок этаётган ушбу мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ғолиблик учун курашни давом эттиряпти.

Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси ҳозиргина якунига етган чорак финал учрашувида ғалабага эришди. Файзиев яна бир ҳамюртимиз Павел Цойни 57 дақиқа давом этган баҳсда 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. 


Бироздан сўнг чорак финалга етиб келган яна бир вакилимиз Темур Исмоилов кортга чиқади. Унинг рақиби беларуслик Дмитрий Жирмонт бўлади. Исмоилов турнирнинг бешинчи, Жирмонт эса тўртинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қиляпти. 

Маълумот учун, Санжар илк даврада беларуслик Микалай Халякни 6:3, 6:2, иккинчи босқичда яна бир ҳамюртимиз Ботир Сапаевни икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида таслим этган эди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг