UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

28 янв 11:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Эркинбоев Саиджамшид Жафаров билан бўлган икки жангини эслади

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати Ливерпуль-2025 Жаҳон чемпионати ғолиби Фазлиддин Эркинбоев билан суҳбатлашди.

- Фазлиддин Ўзбекистон чемпионатида қатнашмаган бўлсангиз ҳам кузатганлигингиз аниқ. 

- Албатта, ҳар доимгидек жуда қизиқарли жанглар бўлди. 

- Вазн тоифангиздаги рақобат борасида нима дейсиз? 

- Жиддий кечди. Ҳар бири чемпион бўлишга ҳаракат қилди. Умуман уларнинг ҳаракатлари ёқди. Айниқса, чемпион бўлган Жавоҳир Абдураҳимов яхши таассурот қолдирди. 

- Саиджамшид Жафаров каби жиддий рақибни икки бор мағлуб этдингиз. Қайси бири сиз учун қийинроқ кечди?

- Саиджамшид ака жуда тажрибали, ҳар иккиси ҳам осон бўлгани йўқ. Бироқ барибир биринчи тўқнашувимиз қийин кечди. 

- Халқаро мусобақаларда энг кўп тўқнаш келадиган ва уни ҳаракатларини ёд биладиган рақибингиз бор(ми)...? 

- Ҳа, бор. туркиялик Султан Османли билан турли ёш тоифаларида дуч келганмиз. Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида ҳам уни мағлуб этгандим. 

- Кутилаётган халқаро мусобақаларда сиз учун асосий рақиб ким бўлиши мумкин? 

- Халқаро мусобақаларда барча рақиблар қийин бўлади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак бўлса, қозоғистонлик Сабиржан Аккаликовни айтган бўлардим.

- Сизга фақат омад тилаймиз!

- Раҳмат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг