UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Super Rapid & Blitz Poland 2026. Синдаров турнирни нечанчи ўринда якунлади ва қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 19:31Хамзат Чимаевни мағлубиятдан сўнг дарҳол жангга чорлашди 0 19:10Ўзбекистон ва Россия дзюдо федерациялари стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда 0 18:4937 ёшли Мхитарян ёзда фаолиятини якунлаши мумкин 0 18:28Паркентда кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:07Илҳом Назимовнинг "Киллер"га қарши илк RIZIN чемпионлик жангида нокаут қайд этилди 0 17:46Мария Тимофеева Istanbul Open чемпиони! 0 17:25Мбаппе ва Вальверде "Реал"нинг Класико учун қайдномасида йўқ! 0 17:04Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 3 та медалга сазовор бўлишди 0 16:43Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли жангида даҳшатли камбэк қайд этилди 0 16:22Дана Уайт тасдиқлади! Хамзат Чимаев Богдан Гусковнинг дивизионига ўтади 0 16:01"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин 0 15:40"Чироғингни ўчириб қўяман". Чемпион Стриклендга "вызов"лар бошланди 0 15:19Артур Гулиев Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди 0 14:58Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ) 0

03 ноя 08:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровнинг бўлажак рақиби, собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаев ҳамюртимизга қарши жанг олдидан ўз фикрини билдирди

Ярим ўрта вазн тоифасида россиялик боксчи, WBA собиқ чемпиони Ражаб Бутаев (14-1-0) ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаровга (11-1-0) қарши жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Боксчилар ўртасидаги жанг 6 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ўтказилади.

"Ҳа, қайтишим кўп вақтни олди, деярли 1 йил рингга чиқмадим. Аввалига соғлигим билан боғлиқ муаммолар бўлди, мен даволанаётган эдим, кейин санкциялар туфайли жанг қила олмадим. Тўғрисини айтсам, қўлқопларимни илиб қўйиш ҳақида ўйлагандим, лекин катталар билан маслаҳатлашиб, яхшилаб ўйлаб, яна чемпион бўлишга қарор қилдим!

Ниҳоят рингга чиқаётганимдан, жанг Россияда бўлишидан ва оилам менинг жангимни жонли кўриши мумкин бўлганидан хурсандман. Ҳа, Фазлиддин жиддий рақиб, Олимпиада чемпиони унвони кўп нарсани англатади, лекин менинг мақсадим икки карра жаҳон чемпиони бўлиш, ва бу йўлда қаршимда ким туриши муҳим эмас".

32 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров проф боксда 11 ғалаба (6 нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган. Ягона мағлубиятини 2019 йилда Майкл Фоксдан қабул қилиб олган. 2022 йилнинг 2 декбарь куни "Ҳумо Арена"да яна бир ҳамюртимиз Жамшид Каримовни очколар ҳисобига кўра таслим этган эди. Бу унинг ҳозирча сўнгги жанги бўлиб турибди.    

Қизиқ бир маълумот, Фазлиддин Бутаевга қарши жанг ўтказган учинчи ўзбек боксчиси бўлади. Бунга қадар Ражаб 2017 йилда боксчиларимиз Шерзодбек Олимжонов ва Баҳромбек Паёзовни муддатидан аввал мағлубиятга учратган эди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг