UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Кутилмаган хабар: UFC чемпиони коронавирусга чалингани ҳақида гапирди 0 14:31UFC собиқ чемпиони Трампнинг севимли жангчисига қарши баҳс олиб боради 0 14:09"Барса" "Интер"га Лаутаро учун 80 млн евро ва Фирпони таклиф қилмоқда 0 13:48Баҳрайн супер бокс кечасига мезбонлик қилиши мумкин 0 13:26Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 13:04Дэна Уайт Конор Макгрегорнинг режалари билан ўртоқлашди 2 12:41Вернер бир оёғи билан "Челси"да, унинг Лондондаги маоши ҳам маълум 0 12:19Энди Руиснинг навбатдаги рақиби ким бўлиши маълум 0 11:41"Ахмат" промоушени раҳбарининг коронавирусга чалингани айтилмоқда 0 11:12UFC жангчиси эртанги тўқнашув олдидан сочини камалак рангига бўяди + ФОТО 0 10:43ФОТО Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 0 10:21Намаюнас - Андраде реванш жанги санаси тасдиқланди 0 09:57Спорт фидоийси Шерзод Тошматовни табриклаймиз! 0 09:33Биринчи МДҲ ўйинларининг ўтказилиш муддати ўзгарди 0 09:08Гризманн Қатардаги мундиалдан кейин MLSга кетади 0

07 ноя 18:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровнинг жанг санаси ва манзили маълум бўлди

Профессионал боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров етти ойлик танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда.

Дунёга машҳур Top Rank промоутерлик компанияси мижози ҳисобланган чарм қўлқоп устамиз 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади. 

Бу ҳақда бизга Фазлиддиннинг мураббийи Аброр Турсунпўлатов хабар берди. Аброр аканинг айтишича, ушбу бокс кечаси Британиянинг MTK Global промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда. 

"Виза билан боғлиқ муаммо сабаб Ғоибназаровнинг АҚШга йўл олиши бироз кечикмоқда. Бу вазиятда Top Rank Фазлиддин учун Алматидаги бокс оқшомидан жанг ташкил этиб бермоқда. Top Rank ва MTK Global компаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Тез орада боксчимизнинг рақиби эълон қилинади. Ҳозирда бу борада музокара давом этяпти", - дейди Турсунпўлатов.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров сўнгги жангини АҚШнинг Аризона штати, Тусон шаҳрида америкалик Майкл Фоксга қарши ўтказиб, бироз кутилмаганда 92:96, 92:96, 93:95 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 ноя 20:19:47
Jalol Axmedov
mtk Qozogʻiston oʻtkazsa oʻzini boʻkschilari bilan qoʻyishi mumkin
   
07 ноя 19:03:42
Dilshot Solihov
Fazlidin G'oyibnazarov kimsan alimpiyada chimpiyoni yana dunyani en kuchli pramo'tiri bilan xamkorlik qilmoqda, qanday qilib shunday sportchimizga viza tomonlama muommo bo'lishi mumkin achinarli tomoni manashunday xolat bilan yana bir nechta bokischilarimiz qiynalishmoqda ular orasida Jamshid Najmidinovxam. Bu muomlarni xal qilib berishsa yaxshi bo'lardi. Qiziq aslida profi vataniga borib nufuzli pramotirlardan chorlov bo'lib turgan bir payita mana bunday xolat xam kulgili xam achinarli. Qozoqistondagi janga keladigan bo'lsak katta extimol bilan osiyolik raqib rinda raqiblik qiladi. Aslida Qozoqistonda Fayzini jang qilishi faqat uning obroviga putur yekazsa yetkazadiki foyda keltirmaydi. Uyoqda Arumam xayrondir bundan oldingi Qudratilani murabiyi Endi Fayzi shunday muommo nimasi bu digandur. Bunday xolatlar profiga o'tmoqchi bo'votkan yani amerikadagi nufuzli pramotirlar bilan shartnoma tuzish orzusidagi boshqa bokischilarimiz uchun faqat zarariga yuradi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг