UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

03 май 18:21
Янгиликлар

Дзюдо

Федерацияда ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, вилоят федерациялари мутасаддилари ва мураббийлар иштирок этишди. 

Конференция кун тартибидан федерация раиси ҳамда ўринбосарлари, қўмимта аъзоларини сайлаш, шунингдек, спортчиларимизнинг жорий йил ҳисобидан ўтказиладиган нуфузли мусобақаларга тайёргарлиги каби масалалар ўрин олган эди. 

Йиғилишнинг асосий қисмида лавозимларга тайинловлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ўз лавозимига қайта сайланди. Федерация бош котиби вазифасини вақтинча бажариб келаётган Дониёр Илхамов расман ушбу лавозимга тасдиқланди. 

Армен Богдасаров, Бекзод Тўрабоев, Зафар Мамажонов, Шоатхам Исроилов ва Бобур Шодиев федерация раиси ўринбосари этиб тайинланди. 

Номлари келтирилган раис ўринбосарлари, шунингдек, федерация бош котиби Дониёр Илхамов, ҳакамлар қўмитаси раиси Нағмонжон Мирзараҳмонов, миллий терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Тўраев, раис ёрдамчиси Улуғбек Бухаров, халқаро тоифадаги ҳакамлар Вячеслав Перетейко ва Рамзиддин Саидов Ўзбекистон дзюдо федерацияси ижроия қўмитаси аъзолигига сайланишди. 

Конференцияда сўзга чиққан Фарҳод Тўраев терма жамоамиз дзюдочиларининг яқиндагина БААда ўтган Осиё чемпионати ҳамда бошқа лицензион мусобақалардаги иштироки, шу йил дзюдо ватани - Япония мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлиги хусусида маълумот берди. 

Таъкидлаш жоиз, Абу-Даби шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда Осиё ва Океаниянинг 40 иштирокчи давлати орасида 6-ўринни банд этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг