UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0

17 фев 09:41
Янгиликлар

Теннис

Федерер 6 йиллик танаффусдан сўнг яна дунёнинг биринчи ракеткасига айланади

Швейцариялик теннис афсонаси Рожер Федерер Голландиянинг Роттердам шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига йўлланма олди.

Бу эса унга душанба куни эълон қилинадиган рейтингда ҳозирги пешқадам Рафаэль Надални ортда қолдириб, яна биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконини беради. Федерер 6 йиллик танаффусдан сўнг яна рейтингнинг биринчи поғонасига қайтади. 

Роттердам турнирида wild card, яъни имтиёзли йўлланма эвазига қатнашаётган швейцариялик ракетка устаси Рубен Бемельмансни 6:2, 6:1, Филипп Кольшрайберни 7:6, 7:5, Робин Хаасни 4:6, 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу билан душанба куни эълон қилинадиган рейтингда Федерернинг очколари камида 9785 баллга етади. Рафаэль Надаль эса 9760 очко билан қолади. Федерер 36 ёшу 6 ойлик ҳолатида дунёнинг биринчи ракеткаси бўлган энг ёши катта теннисчига айланади. 

У бу натижаси билан америкалик Андре Агассини ортда қолдиради. Агасси АТР рейтингида пешқадам бўлган чоғида 33 ёшу 4 ойлик эди. Агасси кечанинг ўзидаёқ Федерерни бу муваффақияти билан табриклашга улгурди. 

Шу тариқа, Федерер 2012 йилнинг 4 ноябридан сўнг илк бор дунё рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилади. Беш йилу 106 кунлик танаффусдан сўнг яна рейтинг тахтига қайтиш ҳам жаҳон рекорди ҳисобланади. 

Маълумот учун, Рожер Федерер ўз фаолияти давомида уч маротаба АТР рейтингида биринчи ўринга кўтарилишга муваффақ бўлган:

- 2004 йилнинг 2 февралидан то 2008 йилнинг 17 августигача

- 2009 йилнинг 6 июлидан то 2010 йилнинг 6 июнигача

- 2012 йилнинг 9 июлидан то 2012 йилнинг 4 ноябригача

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг