08 янв 09:05
Янгиликлар
Теннис
Федерер: "Биз Бенчич сабаб ғолиб бўла олдик"
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер "Хопман Кубоги"даги ғалабада жамоадоши Белинда Бенчичнинг хизматлари катта эканлигини айтиб ўтди.
"Белиндадан миннатдорман. Жуфтлик баҳсларида у ажойиб ўйнади. Тўпларни идеал тарзда қабул қила олди ва яхши зарбалар берди. Шунинг учун ҳам биз ғалаба қозондик. У ўйин тақдирини ҳал қилди. Агар яна "Хопман Кубоги"да ўйнайдиган бўлса Бенчич билан бирга ҳаракат қиламан", - деди Федерер.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар