31 окт 11:10
Янгиликлар
Теннис
Федерер: "Рейтингда Надални қувиб ўтишга тайёр эмасман"
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Париждаги "Мастерс"да иштирок этмаслиги сабабини айтиб ўтди.
"Қарорни Базелдаги турнир якунланганидан сўнг қабул қилишим кераклигини олдиндан билгандим. Организмимга дам керак. Буни ҳис қиляпман. Одамлар мунтазам теннис ўйнаш осон нарса деб ўйлайдилар. Лекин, бундай эмас.
Ҳа, мен чемпионлик пойгаси ҳақида ўйлагандим. Лекин, Рафадан яхшигина фарқ билан ортда қолиб кетгандим. Рейтингда ўсишга ҳаракат қилиб, ўзимга зарар қилиб қўйишни истамайман. Бунга тайёр эмасман", - дейди Федерер.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар