02 июл 12:30
Янгиликлар
Теннис
Федерер: "Сўнгги ой ичида етти маротаба допинг тест топширдим"
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Серена Уильямснинг допинг тест топширишни истамаганига ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Сўнгги ой ичида етти маротаба допинг тест топширдим. Уларнинг иккитаси Штутгартда, шунингдек Галледа. Швейцарияда допинг-офицер билан яқин жойда яшайман. У зерикиб қолган пайтлари менинг олдимга келади шекилли.
Мусобақалардан ташқари пайтларда ҳам мени текширишади.
Спортчиларга жиноятчидек муносабат қилиш керак эмас. Шунда барчаси яхши бўлади", - деди Федерер.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар