15 июл 11:18
Янгиликлар
Теннис
Федерер Уимблдон финалида, унинг рақиби - Чилич!
Лондон шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди.
Швейцариялик Рожер Федерер ярим финал учрашувида чехиялик Томаш Бердихга қарши кортга чиқди. Икки соату 18 дақиқа давом этган финалда Федерер 7:6 (7:4), 7:6 (7:4), 6:4 ҳисобида зафар қучди. Рожер 13, Бердих эса 9 та эйс зарбасини беришга муваффақ бўлди.
“Катта Дубулға”
туркумига кирувчи турнирларнинг 18 карра ғолиби бўлган Федерер бош мукофот учун
баҳсда хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Фикрлар