16 ноя 12:55
Янгиликлар
Теннис
Федерернинг мураббийи: "Рожернинг Australian Open'даги иштироки сўроқ остида"
Швейцариялик афсона Рожер Федерернинг мураббийи Иван Любичич ўз шогирдининг Австралия Очиқ чемпионатида иштирок этиш имкониятлари ҳақида гапирди.
"Менимча, бу масала катта сўроқ остида. У тикланишда давом этмоқда. Жараённи билган ҳолда айтишим мумкинки, Рожер ҳар бир борган турнирида ғалаба қозонишни ва 100% лик ўйин кўрсатишни хоҳлайди. Шунинг учун унинг Австралия Очиқ чемпионатига келишига шубҳа қиляпман.
Бироқ, Федерер аста-секин олдинга ҳаракат қилмоқда. У аллақачон 40 ёшда, шунинг учун сиз сабрли бўлишингиз ва уни тушунишингиз керак. Қайта тиклаш жараёни энди аввалгига қараганда секинроқ суръатда кечмоқда.
Биз у билан гаплашдик ва аниқ айта оламанки, у теннисга қайтишни хоҳлайди. Ва Федерер фаолиятини тугатишга қарор қилганида, бу ажабланарли бўлмайди", - дея Любичичнинг сўзларини келтиради Reuters.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар