UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0

18 мар 15:17
Янгиликлар

Футбол

ФИФА Эронга умид билдирмоқда

Теглар :  ФИФА
ФИФА Эрон миллий жамоаси Жаҳон чемпионатида дастлабки тақвимга мувофиқ иштирок этишига умид билдирмоқда.

 Бу ҳақда "Sky Sports" телеканали журналисти Роб Харрис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"ФИФА Жаҳон чемпионати–2026 мусобақаси режалаштирилиши юзасидан иштирокчи барча аъзо ассоциациялар, жумладан Эрон билан доимий алоқада. Ташкилот барча жамоалар эълон қилинган ўйинлар тақвимига мувофиқ иштирок этишига умид қилмоқда", — дейилади баёнотда.

11 март куни Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали миллий жамоа Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Бироқ 16 мартда Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Виндсор Жон Эрон томонидан мусобақада қатнашишдан воз кечилгани ҳақида ҳеч қандай расмий билдиришнома келиб тушмаганини айтди.

Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни АҚШда ўтказиши режалаштирилган. Жамоа бир гуруҳда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия термалари билан куч синашади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида бўлиб ўтади. Илк бор мусобақада 48 та жамоа иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг