UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38ЕЧЛ. Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" саралашнинг охирги босқичига йўл олди 0 09:16Дана Уайт Ислам Махачевни тарихдаги энг буюк жангчи деб атамади 0 08:47Ёш оғир атлетикачиларимиз кечаги кунни 4 та медал билан якунлашди 0 08:06Ислам Махачев: "Ҳеч ким Иэн Гэррини ёқтирмайди, шунинг учун мухлислар мен томонда бўлади" 0 21:54Элит ОЧЛ ўтиш ўйини: "Пахтакор" Иордания клубини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:09Ўзбекистонлик спортчининг Эркабулан Токтарга қарши жанги эълон қилинди 0 19:01"Сурхон" Беҳруз Каримовнинг трансферидан қанча пул ишлаб топди? 0 18:18Бибисара ҳам борми? Қозоғистон терма жамоасининг Самарқанддаги Шахмат Олимпиадаси учун таркиби расман эълон қилинди 0 17:30Собиқ чемпион нега Хабибни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисоблашини тушунтирди 0 16:52UFC рейтинги янгиланди: Нокаутчи енгил вазн тоифасида Топ-5`га яқинлашди 0 16:13Трамп ФИФА атрофидаги можаро фонида Инфантинонинг ёнини олди 0 15:37Grand Chess Tour: Синдаров 475 000 долларлик турнирдаги юришини бошлади 0 15:01Головкиннинг World Boxing ташкилотига 6 та янги федерация қўшилди + ФОТО 0 14:35Моралес Махачев - Гэрри жангини суғурталаш учун 9 кг вазн ташлаши керак 0 13:58Дунёнинг учинчи энг бой инсони “Ливерпуль” эгаларидан бирига айланади 0

18 апр 07:58
Янгиликлар

Баскетбол

"Финикс" NBA плей-оффининг биринчи ўйинида "Нью-Орлеан"ни мағлуб этди

Теглар :  NBAФиникс
АҚШнинг Финикс шаҳридаги "Footprint Center" аренада NBA Ғарбий конференцияси плей-офф босқичининг 1/4 финалидан ўрин олган илк ўйин бўлиб ўтди.

Унда мезбонлар "Финикс Санз" жамоаси "Нью Орлеан Пеликанс" клубини қабул қилди. Учрашув паркет эгаларининг 110:99 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Финикс" плей-оффда 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

"Санз"нинг ғалабасига энг катта ҳиссани америкалик Крис Пол қўшди. У 30 очко қўлга киритгани ҳолда  7 та рибанд ва 10 та самарали узатмани амалга оширди. Си Жей Макколлум 19 очко билан "Нью Орлеан" сафида энг яхши кўрсаткични қайд этди. Литвалик Йонас Валанчюнас меҳмонлар сафида дабл-дабл қайд этди. Унинг ҳисобида 18 очко ва 24 та рибанд бор.

Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўйин 20 апрель, чоршанба куни Финиксда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан тонги 7:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг