UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

19 май 11:22
Янгиликлар

Теннис

Фомин ажойиб камбэк эвазига 4-ракеткани мағлуб этди ва 1/2 финалга йўл олди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида "Shymkent II Challenger 80" турнири бўлиб ўтяпти.

"Челленжер" туркумига кирувчи мусобақада истеъдодли теннисчимиз Сергей Фомин ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Ҳамюртимиз илк даврада рейтингда ўзидан 460 поғона юқорида бораётган россиялик Алибек Качмазовни 6/1 7/6 ҳисобида мағлуб этганди. 

Кеча Фомин нимчорак финал баҳсида яна бир рейтинги юқори теннисчи, германиялик Себастьян Фанзеловни 6/3, 6/3 ҳисобида таслим этиб, Денис Истоминнинг мағлубияти учун реванш олганди. 

Ҳозиргина якунига етган чорак финал учрашувида эса Фомин ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. У турнирнинг 4-ракеткаси, дунё рейтингида 285-поғонадан жой олиб турган япониялик Каичи Учидани 5/7, 6/3, 6/4 ҳисобида доғда қолдирди. 

Сергей учинчи ҳал қилувчи сетда 2/4 ҳисобида ютқаза туриб, ажойиб камбэкни амалга ошира олди. Аввалига рақибининг геймини ютиб олди ва кейин ўз геймида мувозанатни тиклади. Учрашув давомидаги 9 та эйс зарбаси ҳам Фоминнинг муваффақиятига хизмат қилди.   

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 838-поғонадан жой олган. Учрашув 2 соату 12 дақиқа давом этди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк тўқнашуви эди. Фоминнинг 1/2 финалдаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 май 11:53:48
Maksad
Фоминга омад! Турнир ғолиби бўлсин илоҳим!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг