UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

21 май 15:52
Янгиликлар

Теннис

Фомин Қозоғистондаги турнирдан қанча очко ва пул ишлаб олди?

Анчадан бери ўзбек теннисида хушхабар эшитмай, ўқимай қўйгандик.

Истеъдодли теннисчимиз Сергей Фомин ана шу сукунатни бузди. У бугун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида якунига етган "Shymkent II Challenger 80" турнири ғолибига айланди. Фомин мусобақадаги иштирокини саралаш баҳсларидан бошлаганига қарамай, якунда тенгсиз бўлди. 

Бугун 21 ёшли теннисчимиз бош соврин учун кечган финал учрашувида дунёнинг собиқ 33-ракеткаси, ҳозирда ATP рейтингида 324-поғонадан жой олиб турган нидерландиялик Робин Хаасни 7/6(4), 6/3 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

ATP рейтингида 838-ўринни эгаллаб турган Сергей Фомин "Shymkent II Challenger 80" турниридаги иштирокидан 7 200 АҚШ доллари ҳамда қимматли 80 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Финалчи Томми Хаас эса 4 240 доллар ҳамда 50 рейтинг очкосига эга бўлди. 

Таққослаш учун, фаолияти давомида ATP таснифига кирувчи турнирларнинг иккитасида бош соврин соҳибига айланган 35 ёшли Робин шу кунгача 7 млн 743 минг 809 доллар ишлаб топган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
21 май 16:18:48
Mirjalol94
Yutuqlari Istominnikidan ancha yaxwi bosin. Omad
   
21 май 17:05:39
лазизбек темиров
"Финалчи Томми Хаас эса 4 240 доллар ҳамда 50 рейтинг очкосига эга бўлди." Томми Хаасми ёки Робинми?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг