05 июл 08:50
Янгиликлар
Теннис
ФОТО. Теннисчи "Уимблдон"да 5 ойлик ҳомиласи билан кортга чиқди
Люксембурглик теннисчи Мэнди Минелла ҳомиладор бўлишига қарамай “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида иштирок этди.
Дунёнинг 82-ракеткаси бўлган Минелла 5 ойлик ҳомиласи билан турнирнинг илк даврасида италиялик Франческо Скьявонега қарши кортга чиқди. Учрашувда Скьявоне икки сетда ҳам бир хил 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу баҳсдан сўнг берган интервьюсида люксембурглик теннисчи Франческога қарши кечган ўйин жорий мавсумдаги сўнгги учрашуви бўлганлигини маълум қилди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар