UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

05 янв 14:01
Янгиликлар

Теннис

Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби маълум

Теннис бўйича эркаклар терма жамоалари орасида норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланмиш "Дэвис кубоги" мусобақасининг II Жаҳон гуруҳи жуфтликлари маълум бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилнинг сентябрь ойида II Жаҳон гуруҳи плей-офф босқичида Гонгконгга мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетганди. 

Энди вакилларимиз I Жаҳон гуруҳига чиқиш учун Нигерия синовидан ўтиши керак бўлади. Ўйин 6-8 февраль кунлари оралиғида Нигерияда бўлиб ўтиши белгиланган.

Жамоалар шу кунгача ўзаро ўйин ўтказмаган. 

Нигерия терма жамоаси ўтган йилнинг август ойида III Африка гуруҳида Жазоир, Зимбабве ҳамда Сенегал устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланмани ютиб олганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис кубоги" рейтингида айни дамда 49-ўринни эгаллаб турибди. Нигерия эса бу рейтингда 74-ўринда қайд этилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг