UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0

05 янв 10:10
Янгиликлар

Стол тенниси

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган тайпейлик мутахассисни жалб этди

Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон стол тенниси федерацияси халқаро тажрибага эга мураббий билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда!

Кўплаб халқаро майдонларда ўз маҳоратини намойиш этган, ITTF Pro Tour турнирларининг ғолиби ва финалчиси, Осиё чемпионатлари совриндори Чанг Ен Шу энди Ўзбекистон стол тенниси ривожи йўлида фаолият олиб бормоқда.

Асосий ютуқлари: 

• 2000 йил Сидней Олимпиадаси — жуфтлик баҳсларида 5-ўрин

• 2001 йил Жаҳон чемпионати — жуфтлик баҳсларида 3-ўрин (бронза)

• 2000 йил Осиё чемпионати — жуфтлик баҳсларида 1-ўрин (чемпион), аралаш жуфтликда 3-ўрин

• 1998 йил Осиё ўйинлари — жуфтлик ва жамоавий баҳсларда 3-ўрин

• 2002 йил Осиё ўйинлари — жамоавий баҳсларда 3-ўрин

• 2001 йил Япония Опен ва Италия Опен — яккалик баҳсларида 3-ўрин

• ITTF Pro Tour турнирларининг 6 карра ғолиби.

Унинг бой тажрибаси, профессионал ёндашуви ва замонавий мураббийлик методлари Ўзбекистон стол тенниси спортини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади", дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг