UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

02 авг 14:15
Янгиликлар

Футбол

Франциянинг олти карра чемпиони профессионал мақомидан маҳрум бўлиши мумкин

Теглар :  ФранцияБордо
Франциянинг олти карра чемпиони "Бордо" молиявий муаммолар сабабли профессионал мақомидан маҳрум бўлиши мумкин.

Бу ҳақда "RMC Sport" хабар бермоқда.

Клубни сотиб олишга келишиб олган Британиянинг "Sparta Capital" жамғармаси 10 миллион евро тўлаши керак эди. Бироқ инвесторлар сумманинг ярмини — 5 миллион еврони ўтказиб беришди, холос.

Пуллар "Бордо"га суд тугатилишидан қочиш ва профессионал турнирларга қайтиш учун зарур. Белгиланган муддат ўтиб бўлган, аммо клубга қолган маблағларни киритиш учун қўшимча вақт берилди.

Июль ойида "Бордо" миллий мусобақалардан четлаштирилган эди. Бироқ клуб апелляция берди.

Ҳозирда "Бордо" миллий мусобақалардан четлаштирилиш юзасидан баҳслашмоқда. Зарур молиявий кафолатларсиз Франциянинг собиқ чемпиони ўз фаолиятини тугатиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг