UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 04:50Осиё ўйинларининг бешинчи кунида қатнашаётган спортчиларимизнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0

26 окт 11:11
Янгиликлар

Болалар спорти

Футбол академиясида китобхонлик кечаси

Теглар :  Китобхонлик
25 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар – ўсмирлар футбол академиясида "Китоб маънавият сарчашмаси" номли китобхонлик тадбири бўлиб ўтди.

Футбол академияси  фаоллар залида бўлиб ўтган мазкур китобхонлик бадиий кечасида ўқувчилар, мураббийлар, шоир ва ёзувчилар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Китобхонлик тадбирида иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари, шоир Ўроз Ҳайдар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, шоира Нилуфар Умарова ҳамда ёш ва умидли ёзувчи Нафиса Давронлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Китобнинг инсон маънавияти юксалишидаги беқиёс ўрни ҳақида таъкидлаб ўтилди.  Шунингдек,  академия тарбияланувчилари ҳам  юртни тараннум этиш ва бошқа эзгу-мақсадларга эврилган  мавзуларда ўқиган ва ёд олган шеър ва ҳикоялардан айтиб беришди. Тадбир сўнггида эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан футбол академияси тарбияланувчилари учун китоблар совға қилишди.

Нурали СУЛТОНОВ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатаган ёшлар мураббийи”,  Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар – ўсмирлар футбол академияси директори: - Эртамиз эгалари бўлган ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб вояга етишларида китобнинг ўрни беқиёс. Дастур – режамизга мувофиқ бўлиб ўтган мазкур китобхонлик кечасида иштирок этган ўқувчиларимиз таклиф этилган ёзувчи-шоирларимиз ижод намунларини диққат-эътибор билан тинглаганлари,  қизиқтирган саволлларига муносиб жавоблар олгани китобга бўлган меҳрини яна бир бор оширди, деб ўйлайман.  

Илҳом РАҲМОНОВ


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг