UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0

24 июн 09:07
Янгиликлар

Бошқалар

Касбидаги спорт мактабида кутубхона иш бошлади

Бу қувончли янгилик кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Боиси, Касби туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби жаоаси Қашқадарё вилоятидаги БЎСМлар орасида биринчилардан бўлиб ўз ҳудудида кутубхона ташкил этди. Қашқадарё вилоят Туризм ва спорт бошқармаси тасарруфидаги мазкур болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Фахриддин Яҳёев ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу мўъжазгина кутубхона фаолияти йўлга қўйилди. 

БЎСМ директорининг болалигидан китобга ошно бўлиб, шахсий кутубхонасида кўплаб бадиий адабиётлар жамланган эди. Ф. Яҳёев дастлаб, ушбу китоб жамланмаларини БЎСМдаги мавжуд бўш хоналардан бирига жойлаштириб, кутубхона шаклига келтиради. Кейинчалик бу ташаббусни қўллаб-қувватловчилар ҳам кўпайиб, кўпчилик БЎСМга бадиий китоблар совға қилишади.

- Китоб мутолаасига ва уларни тўплашга жуда қизиқаман, - дейди Касби туман БЎСМ директори Ф.Яҳёев. - Шу боис қайси китоб дўконида қизиқарли китоблар кўрсам харид қилиб, ўқиб чиқаман. Шу қизиқишларим натижасида уйда анчагина китоблар тўпланиб қолган экан. Китобнинг энг ёмони ўқилмагани, деганларидек қолганлар ҳам ўқиб, маънавий озуқа олсин деган умидда мана шу кутубхонани ташкил этдик. Рости, ҳозир кўпчилик телефон, интернетга қизиқиб кетган, китобга қизиқиш кам бўлса керак дегандим. Йўқ, адашган эканман. Ҳозир китоб ўқиш истагидаги ёшларни, айниқса, машғулотлардан бўшаган ўғил-қизларимизнинг ушбу кутубхонага кириб, китоб ўқиётганини кўриб, ҳайратда қолдим ва бошлаган ишимиз бесамар кетамаганлигидан мамнун бўлдик. Ҳатто, яқин атрофдаги маҳалла одамлари ҳам китоб ўқиш учун келишаётгани янаям қувонарли.

Ҳозирда икки мингдан ортиқ миллий ўзбек адабиёти ҳамда жаҳон адабиётига, қолаверса, болалар адабиёти мансуб бадиий китоблар билан бойитилган кутубхонани БЎСМ маъмурияти тез орада янада кенгайтириш ҳаракатида экан. 

Ҳа, яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ва эзгулик сари етаклайди. Демак, Касбидаги ушбу болалар-ўсмирлар спорт мактабида машғулотларга зўр бераётган ўғил-қизлар ҳам ўзлари учун яратилган кутубхонада китоб мутолаа қилган сари маънавияти юксалиб, туғилган манзил-маконига, Юртига меҳр-муҳаббатли, орияти баланд, ғурури осмон каби комил инсон бўлиб вояга етишига шубҳа йўқ!    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади        

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг