UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

27 окт 21:28
Янгиликлар

Футбол

Футбол. “Бош вазир кубоги” соҳиби маълум бўлди

18 – 27 октябрь кунлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилди.

Унда қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 148 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларга хат юборилган эди. Якунда эркаклар ўртасидаги футбол мусобақаларида қатнашиш учун 64та жамоа талабнома тақдим этган бўлса, волейбол мусобақаларида иштирок этиш истагини билдирган жамоалар сони эса 11тани ташкил қилди.

Мазкур мусобақанинг футбол баҳслари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли футбол майдонларида ўтказилган бўлса, финал учрашувига мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадион мезбонлик қилди.

Аёллар ўртасидаги волейбол мусобақалари эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети спорт мажмуасида ташкил этилди. Хусусан, аёллар ўртасида ташкил этилган волейбол баҳсларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жамоаси ғалаба қозонган бўлса, эркаклар ўртасида ўтказилган футбол баҳслари финалида "Ўзбектелеком” жамоасини 1-0 ҳисобида мағлуб этган Олий суд жамоаси "Бош вазир кубоги"га эга чиқди. 

Илк маротаба ташкил этилган "Бош вазир кубоги" мусобақалари ғолибларини такдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди ва мусобақа иштирокчиларини самимий муборакбод этди.

Шуни таъкидлаш керак, мазкур мусобақаларга 1 500 (бир ярим минг) нафарга яқин ходимлар жалб этилди. Эҳтимол бу рақам у қадар салмоқли бўлиб кўринмас, бироқ мана шу 1 500 минг нафарга яқин инсон “Бош вазир кубоги” мусобақалари баҳона соғлом турмуш тарзига ошно тутинди, ўз саломатлигини мустаҳкамлашга интилди. Зеро, мазкур спорт мусобақаларини ташкил этишдан кўзланган бош мақсад ҳам аслида шу эмасмиди?!

Қизғин ва муросасиз, энг муҳими – дўстона руҳда ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам энг муносиблар алоҳида эътироф этилди.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрь куни ўтказилган 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижадорлиги ва бу борада амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисидаги видеоселектор мажлисида вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотлар ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, шу жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг