01 июл 11:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фьюри: Мен мураббийимни айтганини қилмаганман
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Том Шварцга қарши кечган жангида мураббийини гапларига қулоқ солмаганини айтди.
«Мен Шварцга қарши кечган баҳсда мураббийимнинг ҳеч бир кўрсатмасини бажармадим. У менга дастлабки 6-7 раундда эҳтиёткорлик билан жанг қилишим кераклигини айтди. Лекин, мен ўзимни америкалик мухлисларга кўрсатиб қўйишим учун рақибимни нокаут қилишим шарт эди. Шу сабабли, фақатгина Томни тезроқ нокаут қилишга ҳаракат қилдим. Чунки, америкаликларга нокаутлар ёқади. Кўпчилик менинг дахшатли зарбам йўқ деб ўйлайди. Шу сабабли ҳам мен тезроқ нокаут қилиш ҳақида ўйладим. Мен вазифамни уддаладим, бу менинг режам эди»,-деди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри Том Шварцга қарши кечган жангида рақибини учинчи раунддаёқ нокаут қилишга эришганди.
Ҳавола :
Манба : BoxingScene
Фикрлар