12 авг 10:43
Янгиликлар
Гэтжи Хабибни қандай мағлуб этишини айтди
Америкалик жангчи ниманинг эвазига Хабибни мағлуб этмоқчи эканлигини айтди.
"Биз машғулотларда кураш усулларини ўзлаштиришни тўхтатдик. Асосий эътиборни "стойка"да туриб жанг ўтказишга қаратяпмиз. Олдимда баъзи зоналар бўлади, лекин улар унчалик ҳам катта эмас. Улар ўлим зоналарига айланиши керак ва мен бу бўшлиқ очилиш вақтини кутиб, ундан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан.
Мен бу вазифани яхши бажараман: рақибни қийин вазиятга тушириб қўйиш, уни мувозанатдан чиқариш, асабини бузиш. Эътибор берган бўлсангиз, тана ва бош қисмига зарба беришни бу борада биринчи ўринга олиб чиқмаяпман. Бу йигитни мағлуб этишнинг ягона йўли шу", - дея интервью берган Гэтжи
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да бўлиб ўтади ва UFC 254 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади.
Фикрлар