UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0

14 окт 13:52
Янгиликлар

Футбол

Гибралтар ўз тарихида илк маротаба ғалаба қозонди

Европада бўлиб ўтаётган Миллатлар лигасининг навбатдаги турида катта сенсация рўй берди.

Ўз майдонида Европанинг энг кучсиз жамоаларидан бири Гибралтарни қабул қилган Арманистон кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шуни айтиш лозим, Гибралтар терма жамоаси 2016 йилдан буён ФИФА байроғи остида мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Арманистон билан ўйинга қадар Гибралтарнинг статискаси қуйидагича эди: 22 ўйин, 22 мағлубият. Бу жамоа 5та гол уриб, ўз дарвозасидан 107та тўп ўтказиб юборганди.

Шундай қилиб Гибралтар тарихда биринчи бор расмий ўйинда ғалаба қозонди ва бу ғалаба сафарда Арманистонга қарши баҳсда қўлга киритилди. Ўйиндан олдин қизиқ ҳодиса рўй берди. Стадион ходимлари адашиб Гибралтар мадҳияси ўрнига Лихтенштейн мадҳиясини қўйиб юборишди. Кейин мезбонлар бундай қўпол хато учун узр сўрашди.

Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада Гибралтар футболчиси Жозеф Чиполина томонидан киритилди. Маълумот учун, ушбу футболчи профессионал мақомдаги спортчи эмас, у офис менежер бўлиб ишлайди. Бу Чиполинанинг термадаги илк голи бўлди. Гибралтар бунгача иккита ўртоқлик учрашувида ғалабага эришган. Биринчиси 2014 йил Мальта устидан 1:0 ва иккинчиси шу йилнинг мартида Латвия устидан 1:0.

Ўйинда арманлар рақиб дарвозаси томон 36та зарба беришди, гибралтарликлар посбони Кайл Голдвин эса 14 марта сейв амалга оширди. Дарвоқе, Гибралтарда аҳоли сони атиги 34 минг. УЕФАга аъзо давлатлар орасида фақат Сан-Марино Гибралтарга нисбатан кам аҳолига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг