21 июн 13:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Головкин ва Альварес ўртасидаги учинчи жанг амалга ошмайдими?
Ўртавазн тоифасида учта йўналиш чемпиони Сауль Альварес 14 сентябрь куни рингга қайтиши керак.
У ўша куни қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши жанг қилиши мумкинлиги айтилганди.
Бироқ энди ушбу жанг амалга ошмаслиги мумкин деб хабар беришмоқда. Қозоғистонлик боксчи Лас-Вегасда жанг қилишни истамаяпти. Альвареснинг жамоаси эса айнан ўша ердаги аренада рингга кўтарилмоқда. "Канело"нинг промоутери Оскар Де ла Хойя агар шу кунлар ичида келишув амалга ошмаса бошқа рақиб излашни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, боксчилар бунгача Лас-Вегасда иккита жанг ўтказишган. Уларнинг бирида дуранг қайд этилган бўлса, иккинчисида мексикалик боксчининг қўли баланд келган.
Ҳавола :
Манба : BoxingScene
Фикрлар