UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

27 мар 11:04
Янгиликлар

Дзюдо

Гомелдаги турнирнинг иккинчи кунида яна учта медал ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, Беларуснинг Гомель шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтганди.

Ўз тарихида иккинчи бор ташкил этилган "Прайд Кубоги"да 11 давлатдан 2006-2007, 2008-2009 ҳамда 2010-2011 йилларда таваллуд топган жами 1000 нафарга яқин ўсмир дзюдочилар иштирок этди. Юртимиз шарафини Ўлмас Гуллиев мураббийлигида ўзбекистонлик дзюдочилар ҳимоя қилишди. 

Қувонарлиси, ҳамюртларимиздан 6 нафари тақдирлаш маросимида шохсупага кўтарилди. Турнирнинг биринчи куни Ином Баҳодиров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, халқаро турнирнинг олтин медалига сазовор бўлганди. Убайдуллоҳ Ботиров ва Иноятулло Телмонов эса бронза медалини қўлга киритган эди. 

Иккинчи кунги баҳсларда ҳамюртларимиз яна 3та медални терма жамоамизга тақдим этишди. Саидакбар Мамиров олтин медал билан шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, мадҳиямизнинг янграшига сабабчи бўлди. Музаффар Турсунов кумуш, Миржаҳон Сайфидинов эса бронза медалига эга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг