UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0

02 дек 11:34
Янгиликлар

Дзюдо

Grand Slam. Дзюдочиларимиздан омадсиз старт

Бугун Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир бошланди.

Нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатига қиёсланадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам иштирок этишяпти. Афсуски, мусобақанинг илк куни дзюдочиларимиз учун омадсиз келди. Бугун татамига чиққан тўрт нафар спортчимизнинг бари илк баҳслардаёқ мағлубият аламини тотиб кўришди.

Биргина ёш дзюдочимиз Ҳикматулло Тўраев битта ғалабага эриша олди, холос. Иккинчи даврадан курашга қўшилган Тўраев аввалига АҚШ вакили Николос Делпополони мағлуб этди. Лекин иккинчи баҳсида мўғулистонлик Одбаяр Ганбаатарга ютқазиб қўйди.


Терма жамоа таркибидаги энг тажрибали ва шу билан бирга ишонган дзюдочимиз -60 кг вазн тоифасидаги Шарофиддин Лутфуллаев илк даврада россиялик Ислам Яшуевга имкониятни бой бериб, иштирокини тўхтатди.

-66 кг вазнда икки ҳамюртимиз татамига чиқди. Сардор Нуриллаев германиялик Себастьян Седлга, терма жамоа мураббийи Андрей Штурбабиннинг ўғли Артём Штурбабин эса мўғулистонлик Алтансух Довдонга ютқазиб, уйга қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди.

Қолган вазнлардаги курашчиларимиз:

-90 кг: Яҳё Имомов

-90 кг: Шермуҳаммад Жандриев

-100 кг: Шерали Жўраев

+100 кг: Алишер Юсупов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев


Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 дек 00:08:27
Ангрен
ДЗЮДО улганига анча булди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг