UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0

28 фев 06:44
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳафта қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди + ФОТО

Париж ҳамда Дюссельдорф "Катта Дубулға" турнирларида муваффақиятли тарзда иштирок этган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкентга қайтиб келди.

Бундан бир неча дақиқа аввал Истанбул - Тошкент авиа рейси бўйича парвозни амалга оширган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Терма жамоа аъзоларини Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, спортчиларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди. 

"Олимпиадага тобора оз фурсат қолгани сари ўтказилаётган турнирлар ҳам ҳар қачонгидан муросасиз кечади. Мусобақага рейтинг пешқадамлари, энг сара дзюдочиларнинг келиши эса медаллар учун курашни янада кескинлаштиради. Париж ва Дюссельдорф татамиларида биз ана шу кескинликка гувоҳ бўлдик. Биринчи навбатда дзюдочиларимизнинг ўзларига билдирилган ишончни оқлашганидан хурсанд бўлдим. Айниқса, Дюссельдорфда 2 та олтин медаль қўлга киритилгани йигитлардаги ишончнинг янада ортишига замин яратди. Олдинда бизни Марокашда ўтказиладиган Гран-при турнири кутиб турибди. Бугун терма жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади. Эртадан эса яна машғулотларни бошлаймиз", - деди терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис.    

Давлат Бобонов, Дюссельдорф турнири ғолиби

"Бу олтин медални узоқ кутгандим. Муросасиз беллашувлар якунида "Катта Дубулға" турнири ғолибига айландим. Федерация раҳбарияти ва мураббийларимга раҳмат айтмоқчиман. Мусобақаларга тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитлар яратиб берилди. Париж ва Кёльн шаҳарларида ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди. Албатта, бу эътибор ўз мевасини бермай қолмади. Германия ва Франциядаги муваффақиятли иштирок нафақат мен, балки барча жамоадошларимда ўз кучига бўлган ишончнинг янада ошишига хизмат қилади". 

Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Дюссельдорф турнири ғолиби  

"Давлат айтганидек, бу чемпионликни узоқ кутган эдик. Жуда муҳим паллада, рейтинги юқори бўлган мусобақада зафар қучганимиздан мамнунмиз. Дюссельдорф турниридаги иштирок бизга 1000 рейтинг очкосини тақдим этди. Финалда елкамдаги кичик жароҳат билан ҳаракат қилишга мажбур бўлдим. Лекин ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди шекилли, терма жамоамизга иккинчи олтин медални тақдим этдим. Энди тўхташ йўқ. Май ойигача яна олтита мусобақа қолган. Бу турнирларда ҳам муҳим очколарни жамғариб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз".

Ҳикматуллоҳ Тўраев, Париж турнири совриндори

"Тўғри, бронза медали ва 500 рейтинг очкоси ҳам биз учун қимматли ҳисобланади. Лекин олтин ва 1000 рейтинг очкоси барибир бошқа эди. Афсуски, бу амалга ошмай қолди. Кейинги мусобақаларда бронзани олтинга айлантиришга астойдил ҳаракат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, федерация раҳбарияти ҳамда мураббийларимга раҳмат айтмоқчиман. Медалларнинг қўлга киритилишида уларнинг ҳам хиссалари ва хизматлари катта бўлди". 

Шарофиддин Болтабоев, Париж турнири совриндори   

"Париж шаҳри мезбонлик қилган нуфузли мусобақада дунёнинг 115 давлатидан энг сара дзюдочилар иштирок этди. Финалгача мағлубиятсиз етиб бордим. Чемпион бўлишга жуда яқин келгандим. Бельгиялик рақибимни бемалол мағлуб этсам бўлардим. Амалдаги жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами Саги Муки, ярим финалда япониялик Сотаро Фиживарадан устун келганимдан сўнг ўзимга бўлган ишонч яна ҳам ортганди. Ўйлайманки, финалдаги хатоларимдан хулоса чиқарган ҳолда Рабатдаги турнирда чемпионлик шохсупасига кўтариламан".   

Эслатиб ўтамиз, Париж "Катта Дубулға" турнирида Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) кумуш, Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг) бронза медалини қўлга киритганди. Болтабоев 700, Тўраев эса 500 рейтинг очкосига эга бўлган эди. Дюссельдорфда эса Давлат Бобонов (-90 кг) ва Муҳаммадкарим Ҳуррамов (-100 кг) мусобақанинг олтин медали ва шу билан бирга 1000 рейтинг очкосини қўлга киритганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг