UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

15 авг 22:02
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳозиргина дзюдо бўйича терма жамоамиз Японияга йўл олди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Кунчиқар мамлакатга жўнаб кетди.

Бундан икки йил аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда  Япониянинг Майдзуру шаҳар мэрияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланган эди. 

Бир неча кун аввал эса Майдзуру шаҳри мэри Рёзе Татами бошчилигидаги делегация Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрган ва МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов қабулида бўлганди.

Дзюдочиларимизнинг Япония йиғини айнан ушбу дастур, яъни ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилади. Ҳозиргина терма жамоамиз делегацияси Япониянинг Майдзуру шаҳрига жўнаб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, яна бир неча кундан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Майдзурудаги бир ҳафталик йиғин дзюдочиларимиз учун тайёргарликнинг сўнгги босқич вазифасини ўтаб беради. 

Жаҳон чемпионатида қатнашувчи таркибимиз:

Эркаклар

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев, Диёрбек Ўрозбоев

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов, Сардор Нуриллаев

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Яҳё Имомов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Қизлар

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова

Мураббийлар - Фарҳод Тўраев, Адҳам Жамолов, Ўктам Раҳмонов.

Шифокор - Жавлон Ҳасанов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг