UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 июл 16:44
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳудудий бўлимлар фаолияти такомиллаштирилади

ZOOM платформасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳудудий бўлимлари вакиллари билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Сир эмас, терма жамоанинг қанчалик кучли бўлиши вилоятларда ишларнинг тўғри йўлга қўйилганига боғлиқ. Йиғилишда ҳам айни шу устувор масала кун тартибида бўлди. 

Аниқроғи, ҳудудларда дзюдо бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш, дзюдо билан шуғулланувчиларнинг умумий сонини ошириш, бошланғич синфлар ва мактабгача ёшдаги болалар учун дзюдо мусобақалари сонини кўпайтириш, дзюдо залларини таъмирлаш, ҳудудларда янги очилган залларда шуғулланаётган спортчилар сони бўйича мониторинг ишларини олиб бориш, тренерларнинг касбий малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, 2023 йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, ўқув-машғулот йиғинларини вилоятларда ташкиллаштириш бўйича ҳудудий федерацияларнинг таклифлари кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг