UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0

15 мар 21:11
Янгиликлар

Тадбирлар

"Ҳумо Арена"нинг очилиш маросими ўтказилди, унда Шавкат Мирзиёев иштирок этди

Бугун Тошкент шаҳрида “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, барчани ушбу қутлуғ воқеа билан табриклади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотларда соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. 

– Юртимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто олис туманларда замонавий ва оммабоп спорт инфратузилмаси яратилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони ошиб бормоқда. Кейинги икки йилда Ўзбекистон спортчилари халқаро мусобақаларда мингдан зиёд, шу жумладан, 400 дан ортиқ олтин медалларни қўлга киритди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда спортнинг бокс, дзюдо, эркин кураш, бадиий гимнастика, шахмат ва бошқа турлари бўйича ўзбек мактаблари бутун дунёга маълум ва машҳур. Мамлакатимиз нуфузли халқаро турнирлар, хусусан, жаҳон ва минтақа чемпионатларини қабул қилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси илгари сурилган.  

– Ватанимиз спортчилари фигурали учиш, хоккей, тоғ чанғиси, фристайл, сноуборд каби энг томошабоп қишки спорт турларида ҳам муносиб иштирок этишларига интилмоқдамиз. Фристайл бўйича қишки Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидаги олтин медаллар, фигурали учиш бўйича Осиё ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда қўлга киритилган етмишдан ортиқ медал бу борадаги ютуқларимиздир. Биз ушбу шонли спорт анъаналарини давом эттиришни бурчимиз деб биламиз, – дея таъкидлади Президентимиз. 

Ўзбекистон давлат мадҳияси янграб, мамлакатимиз байроғи баланд кўтарилди.

Очилиш маросими спортчи ва санъаткорлар ҳамкорлигида тайёрланган шоу дастур билан давом этди. Муз майдони сатҳида 3D мэппинг технологияси асосида Ҳумо қуши, бу ерда ўтказиладиган спорт турлари тасвири намойиш этилди. Спортчи ёшлар ҳамда болалар кўргазмали чиқишлар қилди. Ўзбекистоннинг ёш спортчилари ва машҳур хоккейчилар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  

Юртимизда қишки спортни ривожлантириш бўйича бошланган ишлар ўз натижаларини бера бошлади. Ўтган йили тўртта хоккей клуби ташкил этилди. Жорий йил февралда хоккей бўйича биринчи чемпионатга старт берилди. Яқинда Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтган қишки Универсиадада мамлакатимиз спортчилари илк бор иштирок этди.

“Humo Arena” замонавий муз саройининг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистон спорти тарихида янги босқични бошлаб беради.

Ушбу иншоот илғор муҳандислик ва бинокорлик ечимлари, техник жиҳозланганлик даражаси билан бетакрордир. Мажмуанинг 12 минг 500 ўриндан иборат асосий майдони трансформация усулида қурилган бўлиб, қисқа вақтда уни қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин.

Бу хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турлари билан бирга кураш, бокс, мини-футбол, баскетбол, волейбол, таэквондо бўйича мусоқабалар ўтказиш, шунингдек, концерт, шоу, кўргазма, конференция ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этиш имконини беради. 

Аренани лойиҳалаштириш ва қуришда замонавий шаҳарсозлик қоидалари, экологик хафсизлик ва спорт иншоотларига доир халқаро талабларга риоя қилинган, энергия самарадор технологиялар қўлланилган. 

Мажмуанинг концептуал лойиҳаси Жанубий Кореянинг “Heerim Architects & Planners” компанияси, том қисмининг лойиҳаси Австриянинг “Oberhofer Stahlbau” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Умуман, иншоотни қуриш ва жиҳозлашда Германия, Буюк Британия, АҚШ, Испания, Италия, Бельгия, Франция, Финляндия, Россия каби мамлакатларда ишлаб чиқарилган техника ва технологиялардан фойдаланилган.

“Humo Arena” юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш, энг муҳими, ёшларни спортнинг қишки турларига ҳам кенг жалб этишда муҳим омил бўлади. Шунингдек, кўп тармоқли спорт-кўнгилочар иншооти сифатида барча аҳоли қатламларининг жисмоний ва маданий камолотига хизмат қилади. Келгусида бундай мажмуа ва марказларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қуриш кўзда тутилган.

Маросимда Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фазель, дунёга машҳур спортчи ва санъаткорлар иштирок этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг