UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09"Барселона" "Манчестер Сити"га 8 млн евро тўлашига тўғри келади 0 16:42Дана Уайт Усман Нурмагомедовни UFC'га жалб қилиш ҳақидаги саволга битта сўз билан жавоб берди 0 15:16Бугун Синдаров Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 14:41Сербиядаги илк UFC турнири ташкилотнинг иккита рекордини янгилади 0 14:17Элдорбек Усмонов АҚШдаги турнирда биринчи бўлди 0 14:15Франциянинг олти карра чемпиони профессионал мақомидан маҳрум бўлиши мумкин 0 13:48Нурмагомедов: "Ҳаммасини Ислам Махачевнинг маслаҳати ҳал қилди" 0 13:17Ўзбекистон хоккейи йўқолиб кетиш хавфи остида: хоккейчилар ва ота-оналар Президентга мурожаат қилди 0 12:39Уильям Сепеда WBC чемпиони! Мураталла IBF камарини ҳимоя қилди 0 12:14Суперлига. Бугун иккита ўйин гувоҳи бўламиз. "Бунёдкор"да техник мағлубият 0 11:46Canadian Open. Учинчи ракеткамиз асосий тўрга йўл олди 0 11:11Разамбек Жамалов ва Ғуломжон Абдуллаев чемпион, яна икки эркин курашчимиз ҳам шоҳсупада (ФОТО) 0 10:42Тўрт нафар эркин курашчимиз жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:13"Брентфорд" клуб тарихидаги рекорд харидни эълон қилди 0 09:44Арман Царукян иштирокидаги беллашув муддатидан аввал якунланди 0

24 апр 09:59
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" клубига Россия компанияси ҳомийлик қилиши мумкин

Теглар :  Ҳумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ҳомий сифатида Россия компанияларини жалб қилиш имкониятини истисно этмаяпти.

Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Баҳодир Ғофуров ТАСС агентлигига маълум қилди.

"Айни пайтда биз асосий ҳомий ёки бир нечта шунга ўхшаш ҳомийларни излаш жараёнидамиз. Бу Россия компанияси бўлиши ҳам мумкин. Албатта, агар бундай компания ёки унинг эгалари санкциялар рўйхатида бўлмаса. Мамлакатимизда ҳам қайси компания бундай ҳамкор бўлиши мумкинлигини кўриб чиқяпмиз", дейди функционер.

"Ҳумо" жамоаси жорий мавсумда мамлакат биринчилигида иштирок этмоқда. Ўтган йили эса "қанотлилар" Қозоғистон чемпионатида қатнашиб, ярим финалгача етиб борганди. Ғофуровнинг сўзларига кўра, мамлакат терма жамоасининг базавий клуби ҳисобланмиш "Ҳумо"нинг Pro Hokei Ligasy (Қозоғистон чемпионати)га қайтиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

"Бундай вазиятда ҳомий Қозоғистон ёки Ўзбекистон компанияси бўлиши мумкин, улар учун Қозоғистон ва Ўзбекистон бозорлари қизиқ. Бундан келиб чиқадики, яна сўнгги пайтда барчасига улгуришимизга тўғри келади. Биз буни икки марта бошдан кечирганмиз: 2019 йил ёзида ВХЛга кирганимизда ва кейин Қозоғистон чемпионатида иштирок этишни бошлаганимизда. Бу йил эса тайёргарлик жараёнини камида май ойидан бошлашни, молиялаштириш масаласини аниқлаб олишни, жамоани шакллантиришни ва мавсумга тайёргарлик кўришни истаймиз", дея клуб атрофидаги вазиятга изоҳ берган Баҳодир Ғофуров.

Федерация вице-президентининг қўшимча қилишича, "Ҳумо"нинг ВХЛга қайтиши эҳтимолий харажатлар ошиши сабабли кўриб чиқилмаяпти.

"Бу ерда масала бюджетда. Албатта, бунинг барчаси қимматга тушади. Соф молиявий нуқтаи назардан биз учун энг мақбул вариант — Қозоғистон. У ердаги лига бизга терма жамоани шакллантириш ва ўйин амалиёти масалаларини ҳал қилиш имконини беради", дейди Ғофуров.

2019/20 йилги мавсумда "Ҳумо" ВХЛда иштирок этган ва пандемия сабаб чемпионат тўхтатилганидан сўнг якунда 8-ўринни эгаллаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг