14 мар 23:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Икки камар соҳиби Мирзакамол Неъматовнинг Чаниевни мағлуб этган жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ
Бироз аввал пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт саройида Akhmat Fight Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс кечаси якунланди.
"Prof Boxing Night" оқшомининг қизиқарли жангларидан бири 69 кг вазн тоифасида ўтказилиб, унда чарм қўлқоп устамиз Мирзакамол Неъматов россиялик Зураб Чаниевга қарши рингга чиқди. 10 раундга мўлжалланган жанг еттинчи раунд бошланиши арафасида тўхтатилди.
Чаниевнинг секундантлари жангни давом эттириш бефойда эканини тушуниб етишди. Катта устунликка эга бўлган Неъматов ўзига тегишли иккита минтақавий камарларини ҳимоя қилди.
Суратлар муаллифи - Жаҳонгир ФАЙЗУЛЛАЕВ, ўз фото мухбиримиз
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар