UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Super Rapid & Blitz Poland 2026. Синдаров турнирни нечанчи ўринда якунлади ва қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 19:31Хамзат Чимаевни мағлубиятдан сўнг дарҳол жангга чорлашди 0 19:10Ўзбекистон ва Россия дзюдо федерациялари стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда 0 18:4937 ёшли Мхитарян ёзда фаолиятини якунлаши мумкин 0 18:28Паркентда кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:07Илҳом Назимовнинг "Киллер"га қарши илк RIZIN чемпионлик жангида нокаут қайд этилди 0 17:46Мария Тимофеева Istanbul Open чемпиони! 0 17:25Мбаппе ва Вальверде "Реал"нинг Класико учун қайдномасида йўқ! 0 17:04Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 3 та медалга сазовор бўлишди 0 16:43Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли жангида даҳшатли камбэк қайд этилди 0 16:22Дана Уайт тасдиқлади! Хамзат Чимаев Богдан Гусковнинг дивизионига ўтади 0 16:01"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин 0 15:40"Чироғингни ўчириб қўяман". Чемпион Стриклендга "вызов"лар бошланди 0 15:19Артур Гулиев Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди 0 14:58Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ) 0

21 дек 16:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки вазнда чемпион бўлган Алекс Перейра учинчи вазнга ўтадими?

Теглар :  Алекс ПерейраUFC
Ўрта вазнда собиқ, яримоғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра ўзини янги дивизионда синаб кўрадими?

У куни кеча оғир вазннинг машҳур жангчиларидан бири Сирил Ган билан face to face маросимида юзма-юз келганди. 

"Айни пайтда бу менинг режаларимга кирмаган", - дея бразилияликнинг сўзларини келтиради MMA Fighting. "Ўзи яқинда яримоғир вазнга ўтдим ва ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Яримоғир вазнда чемпион бўлдим. Демак, тўғри йўлдаман. Шундай экан, яқин орада вазнимни ўзгартирмайман. Ҳозир 36 ёшдаман. Агар танам, аҳмоқ, сен бошқа яримоғир вазнда жанг қила олмайсан" деб айтса, шунда балки оғир вазнга ўтарман".

Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра шу йилнинг апрель ойида ўрта вазн тоифасидаги UFC камарини бой берганди. Реванш жангининг иккинчи раундида Исраэль Адесанья Перейрани нокаутга учратган эди. Шундан кейин бразилиялик яримоғир вазн тоифасига кўтарилди ва даъвогарлар жангида Ян Блаховични ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонди. Ўтган ойда эса у Иржи Прохазкани техник нокаутга учратиб, яримоғир вазн чемпионига айланди.

Алекснинг навбатдаги рақиби ушбу дивизионнинг собиқ чемпиони Жамал Хилл бўлиши мумкин. Шунингдек, Магомед Анкалаев ва Жонни Уокер ўртасидаги жанг ғолиби ҳам Перейранинг рақибига айланиш эҳтимоли бор. Ушбу даъвогарлар жанги 13 январь куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night 234 турнирининг асосий тўқнашуви бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг