UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

15 мар 19:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Икки йил ичида 19 жанг – ҳозирги жангчилар учун бу армон. У ҳақиқий инсон ва спортчи эди. Буюк Марвин Хаглер вафот этди

Теглар :  Марвин Хаглер
Унинг йўлини Альварес ҳам, Головкин ҳам босиб ўта олмайди.

13 март бокс дунёсида “қора кун”. Ўша куни профессионал бокс тарихи катта йўқотишга дуч келди, ўрта вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони Марвин Хаглер ҳаётдан кўз юмди. 

 Болалиги ва ўсмирлиги

Профессионал боксдаги бўлажак юлдуз 1954 йил 23 майда АҚШнинг Нью-Жерси штатида туғилган. Марвин оилада катта фарзанд бўлган. У ҳали кичиклигида отаси рафиқаси ва олти фарзандини ташлаб кетади. 1967-йилда мамлакатнинг гуллаб-яшнаган шаҳарларидан бирида ирқий ғалаёнлар бошланади. Бу урушда 30 одам вафот этган, 700 дан ортиғи яраланган, ҳамда 1,5 минг фуқаро қамоққа олинади. Кўплаб уйлар шу жумладан, Хаглерлар яшайдиган хўжалик ҳам вайрон бўлди. Шу туфайли, улар Бостонга кўчиб келишади. Марвин оиласига ёрдам бериш учун 14 ёшидан қурилишда ишлай бошлайди. 1969 йилга келиб унинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетди. Бир куни уни ўртоқлари ёнида қандайдир боксчи калтаклайди.

Эртаси куни Хаглер бокс билан шуғулланишга қарор қилади ва у ерда бутун фаолиятини бирга ўтказган Петронелли билан танишади. Машғулотлар 15 ёшли ўсмир учун осон бўлмади. Биринчи куниёқ уни малакали рақибга қарши спарингга туширишади. Марвиннинг мағлубияти уни олдинга интилишига туртки бўлди. Бўлажак чемпион онасининг қаршилигига эътибор бермади, аксинча жаҳоннинг энг зўр боксчиси бўлиши ҳақида айтарди. 

Хаглер имконияти бор турнирларга қатнашишни бошлади. Бундан ташқари, у ёши каттароқ болалар учун мўлжалланган мусобақалардаги жангларга қатнашиш учун қўшимча икки йил ажратишга мажбур бўлди. Ниҳоят, 1973 йилда АҚШ чемпиони бўлишга муваффақ бўлди. Шундан кейин умрининг уч йилини Монреалдаги Олимпиада учун беҳуда сарфламасдан, профессионал бокс билан шуғулланишга қарор қилди. 

Икки йил ичида 19 жанг – ҳозирги жангчилар учун бу армон

Марвиннинг дебют жанги 1973 йил 18 майда бўлган. Бу баҳсда у Терри Раянни нокаутга учратади. Ўша йили Хаглер 7 та жанг ўтказишга муваффақ бўлди. Кейинги 12 ой янада қийинчиликлар билан ўтди. У 11 марта рингга кўтарилди. Масалан, 1974 йилда Олимпия чемпиони Рэем Силсга қарши икки марта жанг қилди. Биринчи баҳсда ғалабага эришган бўлса, иккинчиси дурранг билан якун топди. 1975 йилга келиб Хаглернинг ҳисобида 18 ғалаба ва битта дурранг жанг бўлган ва бу 20 ёшли боксчи учун ажойиб натижа эканлиги маълум. Ҳозирги пайтда икки йил ичида деярли 20 марта рингга чиқишни тасаввур қилиш қийин. Бироқ 1976 йилга келиб ҳаммаси режадан чиқиб кетди, Бобби Уоттс ва Вилли Монрога қарши бўлган жангларда мағлубиятсизликка учради. Бу омадсизликлар уни янада кучли қилди. 1977 йилга келиб эса Монрони икки марта нокаут қилди, ўша йилнинг ўзида Рой Жонсни ҳам муддатидан олдин мағлуб қилди. Буларнинг ҳаммаси Хаглерда жаҳон чемпиони камарини қўлга киритиш учун бўладиган жангда қатнашишга имконият яратди. 


Антуофермо билан жангдаги "ўғирлик” ва камарни қўлга киритиш

1979 йилда Хаглер жаҳон чемпионлик камари учун жангга қатнашишга эришди. Лас-Вегасда у мутлақ жаҳон чемпиони Вито Антуофермога қарши рингга чиқди. 15 раунддан иборат жангнинг биринчи қисмида Марвин устунлик қилди. У баҳснинг охирги уч раундида хавфни олдини олиш учун анча ҳаракат қилди. Вито орадаги фарқни бироз қисқартирди, аммо ғалаба қозониш учун аниқ натижага эриша олмади. Ҳакамлар ҳисобламаган бўлсалар ҳам, аслида дуранг бўлган жангда Антуофермо ғалаба қозонди. Ушбу натижа сабабли Вито унвонини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Аксарият мутахассислар ушбу қарама-қаршиликдаги дурангни ҳакамларнинг пулга сотилганлиги дея ҳисоблашади. 

Бу омадсизликдан сўнг Хаглер 1980 йилда учта жангда қатнашиб, ғалаба қозонди. Шунингдек, Бобби Уоттсга қарши реванш ташкил қилинишига эришди. Бу ғалабалардан кейин камар учун бўладиган жангда қатнашди. Бу сафар у Антуофермодан камарни қўлга киритган Алан Минтерга қарши рингга чиқди. 

Жанг Лондондаги “Уэмбли” аренасида ташкил қилиниб, кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Баҳсдан олдин Алан “Ҳеч қандай қора йигит мендан камарни тортиб ололмайди”,-деб айтган эди. Бироқ америкалик учинчи раунддаёқ ҳакамни жангни тўхтатишга мажбур қилди. Шундай қилиб, буюк Хаглер жаҳоннинг ўрта вазн тоифасидаги мутлақ чемпиони бўлди. 

У ҳаракатдан тўхтамади. 1981 йилда камарни уч бора ҳимоя қилди, ҳаттоки Антуофермони ҳам мағлуб қилди. 

Ниҳоят, 1983 йилда мегафит иштирокчисига айланди. Унга қарши рингга Роберто Дюран кўтарилди. Бу жанг 80-йилларнинг энг машҳури бўлди. 13-раунддан кейин Дюран очколар бўйича пешқадам эди. Бироқ ҳал қилувчи охирги уч дақиқада Хаглер ғалабани қўлга киритди. Роберто 15 раундлик жангда бокс тарихидаги энг яхши жангчилардан бири бўлган Марвин билан тўқнаш келган иккинчи боксчи бўлди. Биринчиси Антуофермога қарши бўлган эди. 

1984 йилга келиб, Хаглер иккита жанг ўтказди ва ғалаба қозонди. Америкалик Хуан Ролдан ҳамда Мустафа Хамшони мағлуб қилди. 

Хирнс билан мегафит ва фаолиятнинг якуни

Иккита баҳсдан сўнг чемпион “Уруш” деб номланган яна бир супер-жангда қатнашди. 1985 йил 15 апрелда Хаглер биринчи ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Томми Хирнс билан тўқнаш келди. Биринчи сонияларда рақиби унинг атрофида айланиб, уни силтаб ташлаб жанг қилишни бошлади. Кейин Хаглер ўзини қўлга олди ва шиддатли ҳужум қилишга ўтди. Хирнс эса бўйидан фойдаланишни бошлади. У доим масофани сақлаб зарба қилишдан фойдаланди. Шунда Марвин рақибини бурчакка сиқиб бориб, зарба беришни бошлайди. Қисқа масофада Хаглер ўзини сувдаги балиқдай ҳис қилиб ҳаракатланар эди. Мана шу раунд тарихда ўрта вазн тоифасида бўлган энг шиддатли ҳужумларга бой жанг ҳисобланади. Иккинчи раундга келиб Томми қаршилик кўрсата олмасдан, кўплаб кучли зарбаларни ўтказиб юборди. У Хаглернинг шиддатли зарбаларини учинчи раундда ҳам қайтара олмади ва кейинги зарбадан ерга йиқилди. Марвин ўзига хос услубда яна бир бор камарини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. 

У 1986 йилда битта жанг ўтказди ва угандалик Мугабини нокаут қилди. 1987 йилга келиб фаолиятининг учинчи супер жангги рўй берди. Бу сафар Марвиннинг рақиби Рэем Леонард бўлди. Бу баҳс эса 80-йилларнинг энг кассабоп жангига айланди. Хаглер бундан 20 миллион доллар жамғарди. Ҳакам қарорига кўра Леонарданинг ғалабаси билан якунланган баҳс тўғрисида ҳалигача мутахассислар бир тўхтамга кела олмайди. 

Боксдан кейинги ҳаёт

Марвин Шугара Рей Леонардога мағлуб бўлганидан кейин фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. У реванш ташкил қилишни хоҳлаган эди, бироқ рақиби яна спортдан кетаётганини эълон қилди (учинчи марта). Уч йилдан кейин Леонардо фаолиятини яна қайта тиклаганини таъкидлади ва Хаглерга ҳам қайтаётганлигини айтди. Аммо Марвин қарорида қатъий турди. У Италияда яшаб ва киноларда рол ўйнашни бошлаган эди. Унинг қарори тўғри бўлган. Хаглер ўзининг соғлигини сақлаган ҳолда ва афсонавий жангчи сифатида спортни тарк этди. У Головкин ва Альварес эриша олмаган нарсага - ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлди. 

Хаглер фаолиятини тугатганидан кейин оммага кам кўрина бошлади. Андре Уорд ёки Леннокс Льюсга ўхшаб бошқаларнинг жангига изоҳ бермади. У вақтини кўпроқ оиласи учун ажрата бошлади. Балки, мана шундай турмуш тарзи сабабли унинг ўлими ҳақидаги хабар осмондаги момақалдироққа ўхшаб гумбурлади. Хаглер ҳақида Андре Уорд, Геннадий Головкин ва таниқли мураббий Фредди Роач, машҳур ринг анонсери Майкл Буффер, ҳаттоки UFC президенти Дана Уайт ҳам илиқ фикрлар айтди. Бироқ "Top Rank" промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арумнинг гаплари қисқа ва ажойиб бўлди. 

“У ҳақиқий спортчи ва ҳақиқий инсон эди. Мен уни жуда соғинаман”, - деб айтди.

Жаҳон бокси ўзининг тарихдаги энг яхши жангчисини йўқотди. Тинч ором ол, Марвин!

Sports.ru асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг