UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги ЖЧни ғалаба билан бошлади 0 19:27Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквондочиларимиз Жаҳон рейтинги пешқадамлари сафида! 0 19:06Диёра Келдиёрованинг номзоди IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига қўйилди, даъвогарлар орасида Билодид ҳам бор 0 18:45Billie Jean King Cup. Теннисчиларимиз бу сафар Индонезияга аламли тарзда мағлуб бўлди 0 18:23"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди 0 18:02Алекс Перейра оғир вазн тоифасига ўтишга шаъма қилди 0 17:39"Ҳаммаси энди бошланмоқда". Махачев спортдан кетиш ҳақидаги хабарларни инкор этди 0 17:17"Биз бу операни бир неча марта кўрганмиз". Оливейра — Топуриянинг "трэш-ток"лари ҳақида гапирди 0 16:52АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади 0 16:24"Махачев нафақага чиқиш ҳақида ўйламаяпти" - менежер 0 16:01Холифилд: "Мен энг зўриман, Муҳаммад Али эмас" 0 15:39Менежер: "Перейра Анкалаев билан реваншга розилик берди" 0 15:17Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди 0 14:53Дана Уайт ҳали UFC эришмаган мақсад қайси эканлигини айтди 0 14:27Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

16 мар 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нокаутлар оқшомига айланган бугунги UFC турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳри UFC Fight Night 254 турнирига мезбонлик қилди.

Турнир кардидан жами 13 та жанг ўрин олган бўлиб, уларнинг бор йўғи 4 тасида ғолиб ҳакамлар қарорига кўра аниқланди. Қолган 9 та жанг муддатидан аввал якунига етди. Оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда грузиялик Роман Долидзе италиялик рақиби Марвин Ветторини беш раунд якунларига кўра очколар ҳисоби бўйича мағлубиятга учратди. Бу билан у икки йил аввалги мағлубият учун реванш олишга ҳам муваффақ бўлди. 

Роман жангдан кейин берган интервьюсида кейинги рақиби сифатида дивизионнинг собиқ чемпионлари – Исраэль Адесанья ёки Роберт Уиттакерни кўриш истагида эканини айтди. Айни пайтда Долидзе ўрта вазн тоифаси рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. Бу грузиялик аралаш яккакураш устасининг кетма-кет қозонган учинчи ғалабаси бўлди. 

Турнирнинг co main-event жангида америкалик яримўрта вазн тоифаси вакили Чиди Нжокуани иккинчи раундда бразилиялик Элизеу Залески дос Сантосни техник нокаутга учратди. Қозоғистонлик яримоғир вазн тоифаси жангчиси Дияр Нургожай UFC`даги дебют баҳсидаёқ бразилиялик Брендсон Рибейрога иккинчи раундда кумура усули билан мағлуб бўлди. 


UFC Fight Night 254 турнирининг барча натижалари:

Роман Долидзе Марвин Ветторини очколар ҳисоби (49-46, 49-46, 49-46) бўйича мағлуб этди

Чиди Нжокуани Элизеу Залески дос Сантос иккинчи раундда техник нокаутга учратди

Александр Эрнандес Курта Холобауни очколар ҳисобига кўра енгди (30-27, 29-28, 29-28)

ДаМон Блэкшир Коди Гибсон сабмишн (кимура) эвазига таслим этди – 2-раунд, 4:09

Брендсон Рибейро Дияр Нургожайни сабмишн (кимура) билан ютди – 2-раунд, 1:28

Кевин Вальехос Сен Ву Чой техник нокаутга (зарба) учратди – 1-раунд, 3:09

Вальдо Кортес-Акоста Райан Спэнни техник нокаут (зарба) билан мағлубиятга учратди – 2-раунд, 4:48

Су Янг Ю Эй Жей Каннингемни очколар ҳисобида таслим этди (30-27, 30-27, 30-27)

Карлос Вера Жосиас Мусасуни сабмишн (бўғиш) эвазига енгди – 1-раунд, 3:16

Сэм Хьюз Стефани Лучианони очколар бўйича мағлуб этди (29-28, 28-29, 29-27)

Андре Лима Даниэль Барездан сабмишн (бўғиш) эвазига устун келди – 3-раунд, 3:05

Присцила Кечоейра рақибаси Жосиэн Нунесни нокаут (зарба) қилди – 1-раунд, 2:46

Карли Жудис рақибаси Юнейси Дубенни техник нокаутга (бошга оёқ билан зарба) учратди – 1-раунд, 1:40

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг