17 май 16:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Икки йўналишда Bellator чемпиони Нурмагомедов билан жанг қилишга тайёр
Енгил ва ярим енгил вазн тоифаларида Bellator чемпиони Патрисио Фрейре UFC промоушенига ўтмаслигини маълум қилди.
Лекин у аралаш қоидалар бўйича ушбу вазнда дунёнинг кучли жангчиси эканлигини исботлаш учун UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ёки Макс Холлоуэйга қарши октагонга чиқишга тайёр.
"Мен ўзимни Bellator промоушенида яхши хис қиламан. Лекин Bellator ва UFC чемпионлари ўртасида супержанг ташкил қилинса яхши бўлар эди. Хабиб ёки Макс билан жанг қилиш учун UFC ташкилотига ўтишим шарт бўлмаса керак", - деди Фрейре.
Эслатиб ўтамиз, енгил вазн тоифасида UFC камари Хабиб Нурмагомедовга тегишли бўлса, Макс Холлоуэй ярим енгил вазнда жаҳон чемпиони бўлиб турибди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар